Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 39-ўринни эгаллаб турган украиналик Марта Костюкга қарши маҳорат кўрсатди.

Биринчи ўйинда Е.Рибакина 2:0 ҳисобида олдинга чиқганди. Шундан сўнг М.Костюк ҳисобни қисқартирган бўлса-да, қозоғистонлик спортчи сетни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:2. Иккинчи сетда ҳам Елена - 6:1.

Тахминан бир ярим соат давом этган мусобақада Е.Рибакина 2 та эйс билан бирга 12 та брейк-пойнтдан бештасидан фойдаланди. Рақиб 4 та эйс, 1 та брейк (5 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Елена Рибакина учинчи босқич йўлланмаси учун дунёнинг 122-ракеткаси, венгриялик Панна Удварди ёки 127-ўриндаги австралиялик Айла Томлянович билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина ва Александр Бублик АҚШ очиқ чемпионатидаги илк учрашувларини ўтказиши ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, қозоғистонлик 18 ёшли теннисчи жаҳон рейтингида 36 поғонага кўтарилди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram