Қозоғистонлик 18 ёшли теннисчи жаҳон рейтингида 36 поғонага кўтарилди

None
Фото: ҚТФ
ASTANА. Кazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистоннинг етакчи теннисчиси Елена Рибакина 4-ўринни эгаллади, Юлия Путинцева 79-ўриндан 78-ўринга кўтарилди.

18 ёшли Аружан Сағиндиқова рейтингда кескин кўтарилиб бормоқда. Бу сафар у дарҳол 36 поғона юқорилаб 871-ўриндан 835-ўринга кўтарилди.

Польша вакили Ига Швентек жаҳон рейтингида ҳамон пешқадамлик қилмоқда, беларуслик Арина Соболенко ва америкалик Жессика Пегула кучли учликда қолмоқда.

Жуфтлик баҳсларида чехлар Катержина Синякова ва Барбора Крейчикова ҳамда австралиялик Сторм Хантер етакчиликни қўлдан бермаяпти.

Қозоғистонлик Анна Данилина 28-ўриндан 29-ўринга, Е.Рибакина 111-ўриндан 110-ўринга, Жибек Қуламбаева 178-ўриндан 176-ўринга кўтарилди.

Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТП) рейтинги умуман ўзгармади.

Кучли учликдан испаниялик Карлос Алькарас, сербиялик Новак Жокович ва россиялик Даниил Медведев жой олган бўлса, Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 27-ўринда қолмоқда. Тимофей Скатов 128 ўриндан 129 ўринга тушиб кетди. Михаил Кукушкин 243 ўриндан 242 ўринга кўтарилдию.

Александр Недовесов 45-ўринни эгаллади, Андрей Голубев жуфтлик баҳсларида 73-ўриндан силжимади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Таиланддаги турнир чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар
telegram