Елдос Сметов Тошкентда ўтказилаётган Grand Slam турнирининг илк учрашувида ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform - Бугун Тошкентда дзюдо бўйича Grand Slam турнири бошланди.

Бугун, яъни мусобақанинг биринчи кунида 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жумладан, бугун Қозоғистондан Абиба Абужақинова, Ғалия Тинбаева (48 кг), Аружан Ережепова, Балнур Абдешова (52 кг), Елдос Сметов, Нурқанат Серикбаев (60 кг), Жанарис Рахметқали, Ғусман Қирғизбаев (66 кг) баҳс олиб боришмоқда.
Ушбу татами усталари орасида Елдос Сметов илк учрашувида ғалаба қозонди. 60 кг вазнда кубалик Шарон Жонахан билан жанг ўтказиб, рақибини яққол устунлик билан мағлуб этди.
Энди Елдос Сметов иккинчи учрашувини грузиялик Лухуми Геохвимианига қарши ўтказади. 60 кг вазнда татамига чиққан яна бир қозоғистонлик полвон Нурқанат Серикбаев тожикистонлик Меҳрзод Сўфиевни биринчи босқичда мағлубиятга учратди. Аммо у учинчи даврада россиялик Аюб Блиевга имкониятни бой берди.
66 кг вазнда Ғусман Қирғизбаев саудиялик спортчини мағлуб этди, аммо қирғизистонлик Айбек Кубанишбекулга имкониятни бой берди.
48 кг вазнда Абиба Абужакинов туркманистонлик, Галия Тинбаева германиялик рақибини мағлубиятга учратган бўлса, 52 кг вазнда Аружан Ережепова кейинги босқичга йўл олди. 57 кг вазнда Бақит Қусакбаева дастлабки баҳсда мағлуб бўлди.