Эквадорнинг Перу билан чегарасида зилзила юз берди

ASTANA. Kazinform - Сешанба куни кечқурун қирғоқ бўйидаги Эль-Оро провинциясида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Землетрясение в Стамбуле вызвало сбои у сотовых операторов
Фото: hurriyet.com.tr

Ер силкинишлари мамлакат жануби-ғарбидаги бир қанча аҳоли пунктларида сезилган.

“Зилзила эпицентри жанубий кенглик 3,61 даража ва ғарбий узунлик 79,98 даража бўлиб, чуқурлиги 83 километр, магнитудаси эса 6,1 баллни ташкил этади”, — дея маълум қилди Эквадор Геофизика институти.

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маъумотлар йўқ.

Синьхуа ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар