Эквадордаги президент сайловида Даниэль Нобоа ғалаба қозонди

ASTANA. Kazinform – Эквадор Миллий сайлов кенгаши (МСК) амалдаги президент Даниэль Нобоани президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб деб эълон қилди. Бу ҳақда Миллий сайлов комиссияси раҳбари Диана Атамаинт матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Repоrt.

Эквадордағы президент сайлауы - Даниэль Нобоа
Фото: Report

“МCК Миллий-демократик ҳаракатлар партияси томонидан илгари сурилган номзодлар – Даниэль Нобоа ва Мария Хосе Пинтони (президент ва вице-президент лавозимлари учун – таҳр.) ғолиб деб ҳисоблайди”, – деди у.

Аввалроқ Нобоанинг рақиби Луиса Гонсалес мағлубиятни тан олишдан бош тортган ва овозларни қайта санашга чақирган эди.

МСК протоколларнинг 92,64 фоизини қайта ишлагандан сўнг эълон қилинган маълумотларга кўра, Нобоа 55,88 фоиз, Гонсалес эса 44,12 фоиз овоз олган. Номзодлар орасидаги фарқ 1,1 миллиондан ортиқ овозга етди.

Сўнгги хабарлар