«Эко»: Махсус дастур орқали Қозоғистонда 40 нафар чақалоқ дунёга келди
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш департаменти директори Мағрипа Ембергенова марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
«10 ноябр ҳолатига кўра, «Ансаған саби» дастури бўйича 6000 нафар бемор эко уруғлантиришдан ўтказилди. Бу - режалаштирилган умумий ҳажмнинг 84 фоизини ташкил этади. Яна 740 нафар бемор ушбу дастурда қатнаша бошлади. 2000 дан ортиқ ҳомиладор аёллар рўйхатга олинган. Бугунги кунга қадар ушбу дастур бўйича 40 нафар чақалоқ дунёга келди»,- деди департамент директори.
Унга кўра, яқин беш йил ичида «Ансаған саби» дастури доирасида ҳар йили 7 минг жуфтлик фарзанд кўриш имкониятига эга бўлади.
«Соғлом миллат» миллий лойиҳаси 2025 йилга қадар ҳар йили тасдиқланган бепуштлик билан касалланган 7000 нафар жуфтликни тиббий суғурта остида «эко» қилиш имконини беради», – дейди Мағрипа Ембергенова.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай