ЕИ Рафаҳга қилинган ҳужум туфайли Исроил билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди

Боррель
Фото: Euronews Youtube канали виедосидан кадр

ASTANAQ. Kazinform - Европа Иттифоқининг Исроил билан ассоциация шартномаси уларга инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мажбуриятини юклайди. Ирландия ва Испания Исроил Ғазодаги ҳаракатлари ва Ғарбий Соҳилдаги зўравонликлари билан уни бузаётганини даъво қилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Европа Иттифоқи Исроил Рафаҳга кучли ҳужумлар уюштириб, сезиларли қурбонлар келтиргач, у билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Исроил армияси Ғазо секторининг оилалар бошпана олаётган ҳудудларини ўққа тутаётган бир пайтда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Брюсселда йиғилган эди.

Бир кун аввал Халқаро Суд Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий ҳужумини зудлик билан тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган эди. Бундай чақириқларга Саудия Арабистони, Иордания, Қатар, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшилди.

- 40 дан ортиқ одам ўлдирилган ва ёқиб юборилган, уларнинг аксарияти болалардир. Бу қайғули воқеадан барчамиз даҳшатга тушдик. Халқаро Суд Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимининг асосий органи ҳисобланади. БМТнинг барча аъзолари унинг қарорларини бажаришга мажбурдирлар. Бизнинг Европа Иттифоқимиз Иккинчи Жаҳон уруши вайроналари устига қурилган. У ҳар доим Халқаро Суднинг кучли тарафдори бўлган, — деди Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель .

Европа Иттифоқининг Исроил билан ассоциация тўғрисидаги келишуви ҳар икки томонни ҳам инсон ҳуқуқлари қадриятларига ҳурмат кўрсатишни қонуний равишда мажбурий қилади. Ирландия ва Испания ушбу қоидани қайта кўриб чиқишга чақириб, Исроил Ғазодаги ҳаракатлари ва Ғарбий Соҳилдаги зўравонликлари билан уни бузаётганини айтмоқда.

 

Ирландия, Испания ва Норвегия ташқи ишлар вазирлари ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди. Улар бошқа давлатларни улардан ўрнак олишга ва Фаластин давлатчилигини тан олишга чақирди. Бу ҳаракат Исроилнинг ғазабини қўзғатди ва Исроил буни 7 октябрь кунги ХАМАС террорчилик ҳаракати учун мукофот деб атади.

- Ҳозир Ғазода ҳаддан ташқари зўравонликлар, исроилликлар ракета ҳужумлари ва терроризмдан қўрқиб яшамоқда. Яҳудий кўчманчилар ҳам зўравонлик бўйича мурожаат қилишади. Ғарбий Соҳилда ноқонуний аҳоли пунктлари кенгаймоқда. Фаластин масаласини фаластинликлар учун давлат яратиш йўли билан ҳал қилиш зарурлигини аллақачон айтган эдик. Исроил халқи ва Фаластин халқи икки давлат бўлиб, ҳамма нарсани тинч йўл билан келишиб яшаши яхшироқ бўлади, - деди Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде.

Уч вазир ҳам Исроилнинг бир кечада Рафаҳга уюштирган ҳужумларини қоралаб, бу Халқаро Суд қарорига зид эканини айтди. Улар Ғазода халқаро гуманитар ҳуқуқни қўллашда икки томонлама стандартлар қўлланилишидан хавотирда эканликларини айтиб, Европа Иттифоқини қарорни амалга ошириш учун чора кўришга чақирди.

Сўнгги хабарлар