ЕИ Исроилни турар жойлар қуришни тўхтатишга чақиради

ASTANA. Kazinform — Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Исроил расмийларининг Е1 турар жой режасини илгари суриш қарори икки давлат қарорига янада путур етказишини ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигини айтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.

ЕИ Исроилни турар жойлар қуришни тўхтатишга чақиради
Фото: Anadolu Ajansı

Брюсселнинг фикрича, агар қурилиш амалга оширилса, бу қадам "босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳил ўртасидаги географик ва ҳудудий алоқани доимий равишда бузади ва Ғарбий Соҳилнинг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасидаги алоқани узади".

Европа Иттифоқи яна бир бор Исроилни турар жойлар қуришни тўхтатишга чақирди. Ушбу "бир томонлама қарорлар" аллақачон таранглашган вазиятни янада кучайтиради ва тинчликка эришиш учун ҳар қандай имкониятни янада бузади, дея қўшимча қилди EEAS.

Европа Иттифоқи Исроил икки давлат қарорининг ҳаётийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриши кераклигига ишонч билдиради.

Германия федерал ҳукумати Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қурилиш режаларини ҳам танқид қилди, дея хабар беради dpа агентлиги.

- Турар жойлар қуриш халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини бузади. Бу икки томонлама келишувга эришишни, шунингдек, Халқаро (жиноий – таҳр.) суд талаб қилганидек, Ғарбий Соҳилда Исроил томонидан босиб олинишини тугатишни мураккаблаштиради, — деди Германия ТИВнинг Берлиндаги вакили.

Reuters агентлиги эслатганидек, турар жойлар қурилиши бўйича иш бошланиши ҳақида аввалроқ Исроил молия вазири, ўта ўнгчи “Диний сионизм” партияси етакчиси Бецалель Смотрич маълум қилган эди.

Гап Е1 лойиҳаси доирасида Қуддусдан 7 км шарқда жойлашган Маале Адумим яқинида 3401 та янги уй жой ва қўшни ҳудудда яна 3515 та янги уй жой қурилиши ҳақида бормоқда, деб таъкидлади Ynet портали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо cектрини оккупация қилиш режасини мақуллагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар