ЕИ АҚШнинг янги бож солиғидан озод булиш умидида
ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқ ушбу ҳафтада АҚШ ЕИ мамлакатларидан импорт қилинган товарларга қўйилган янги 15 фоизлик бож солиғидан озод қилишни расман тасдиқлаши ва шундан ташқари, автомобиль маҳсулотларига қўйиладиган тарифларнинг пастайтирилишини кутмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди, деб ёзади Report.

ЕИ АҚШ президенти Дональд Трамп ёзда имзоланган тариф сиёсатига енгиллик киритиш ҳақидаги келишувларга юридик куч бериш учун фармойишларга имзо қўйишини умид қилмоқда. Хусусан, автомобилларга қўйиладиган бож солиғини пастайтириш ва баъзи саноат товарларига, шу жумладан, учоқ деталларига нисбатан имтиёзлар киритиш ҳақида гап кетмоқда.
Томонлар Трамп ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен орасида аввал амалга оширилган сиёсий келишувларни бекитиш учун биргаликда баёнот эълон қилишни кутмоқда.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, энди 15 фоизлик бож солиғи аввал 25 фоиз бўлган автомобилларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Шунингдек, ЕОдан олиб келинадиган ярим ўтказгичлар ва дорилар каби маҳсулотларга қўйиладиган янги бож солиғи ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, ЕИ АҚШга белгиланган 50 фоизлик ставка ўрнига, белгиланган ҳажмда пўлат ва алюминийни пастайтирилган тариф билан экспорт қилиш имкониятини берувчи алоҳида келишув тузишни мақсад қилмоқда.