ЕХҲТнинг Қозоғистондаги қисқа муддатли миссиясининг иши якунланди

None
ASTANA. Kazinform – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қозоғистондаги парламент сайловини кузатиш бўйича қисқа муддатли миссияси раҳбари ва махсус мувофиқлаштирувчиси Ирен Чараламбидес асосий хулосаларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Охирги 13 йил давомида биз Қозоғистондаги сайловларни мунтазам кузатиб бормоқдамиз. Биз ўзимизни Қозоғистоннинг дўстлари ва ҳамкорлари сифатида ҳис қиламиз. Биз бу ажойиб мамлакатга ёрдам бериш мажбуриятини олдик. Кеча 300дан ортиқ иштирокчиларимиз бутун республика бўйлаб ишладилар. Уларнинг фаолияти ва узоқ муддатли кузатувчиларнинг фикрига асосланиб, мен асосий хулосаларни эълон қиламан», - деди у Астанада ўтказилган брифингда.

Хорижлик кузатувчининг фикрича, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар Қозоғистонни сайловларни халқаро стандартлар ва ЕХҲТ мажбуриятлари асосида ўтказишга яқинлаштириши керак.

«Қозоғистоннинг норматив-ҳуқуқий базаси Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг аввалги тавсияларини инобатга олган ҳолда бир қатор ўзгаришларга дуч келди. Сайловчилар учун ўзгартиришлар киритилди ва танлов кенгайтирилди», - деди Ирен Чаралаламбидес.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram