Е-gov порталида декларация топширишнинг янги хизмати ишга туширилди

None
ASTANА. Кazinform - Умумий декларация доирасида солиқ декларациясини тақдим этишнинг янги функцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасига таяниб хабар беради.

«Электрон ҳукумат» порталида (Е-gov.kz) «Божхона ва солиқлар», «Солиқ солиш» бўлимида даромадлар ва мол-мулк декларациясини электрон шаклда тақдим этиш функцияси (270.00-шакл) ишга туширилди.

Солиқ кодексининг 633-моддасига мувофиқ даромадлар ва мол-мулк тўғрисидаги декларацияни(270.00-шакл), Солиқ кодексининг 630-моддаси 1-бандида санаб ўтилган жисмоний шахслар активлар ва мажбуриятлар тўғрисидаги декларация тақдим этилган йилдан (250.00 шакл)кейинги йилдан бошлаб ҳисобот солиқ даврининг 31 декабр ҳолатига тақдим этишлари шарт.

Жорий йилда қайд этилган декларация 2021 йилда, яъни биринчи босқичда декларация тизимига киритилган шахслар томонидан тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, декларацияни топширишнинг охирги муддати:

15 июлга қадар - қоғоз шаклида

15 сентябргача - электрон шаклда

Декларацияни «Солиқ тўловчининг идораси» (kgd.gov.kz) ва «е-Salyq Аzamat» мобил иловаси орқали ҳам электрон шаклда топшириш мумкин.

Активлар ва мажбуриятлар декларацияси (250.00 шакл) E-gov.kz портали орқали ҳам тақдим этилиши мумкин. У жорий йилда давлат муассасалари ва квазидавлат сектори ташкилотлари ходимлари ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан тақдим этилиши керак.

Сўнгги хабарлар
telegram