20:00, 06 Сентябрь 2024 | GMT +5
Дзюдочи Ерғали Шамей Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Спортчи J1 йўналишида 73 килограммгача вазн тоифасида вице-чемпион бўлди, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҚР МОҚ матбуот хизматига таяниб.
Шамей финалда икки карра Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, руминиялик Алекс Болога билан учрашди ва унга мағлуб бўлди.
39 ёшли Шамей жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари чемпиони. Париждаги Паралимпия ўйинлари унинг дебютига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ҳозирда еттита совринга эга. Олтин медални Давид Дегтярев (пара пауэрлифтинг) ва Ақмарал Науатбек (пара дзюдо) қўлга киритди. Мерган Еркин Ғаббасов ва сузувчи Нурдаулет Жумағали иккинчи, Дастан Муқашбеков (пара енгил атлетика) ва Даяна Федосова (пара дзюдо) учинчи ўринни олди.