Дўстлик станциясида Хитойга экспорт юклари бўйича рекорд ўрнатилди

ASTANA. Kazinform – 9 июлда “Дўстлик” станциясида Хитойга экспорт юклари бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бу кунига 1060 вагондан иборат 28 та поезд демакдир, дея хабар беради “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси. 

Қытаймен шекарада "Достық-автомобиль" жаңа өткізу пункті жұмыс істей бастады
Фото: Мемлекеттік кірістер комитеті

Компания вакилларининг таъкидлашича, муваффақият “Қозоғистон темир йўли” МК” АЖ барча хизмат ва бўлинмалари ҳамда жараёнда иштирок этаётган қўшни томонларнинг юксак масъулияти, ҳаракатларини аниқ мувофиқлаштириши ва профессионаллиги натижасидир.

Миллий компания трансчегаравий юк ташиш салоҳиятини ошириш, логистика жараёнларини такомиллаштириш ва Хитой Халқ Республикаси билан темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар