Душанбеда туристлар кўчаси очилди

ASTANA. Kazinform — Душанбеда бўлиб ўтган халқаро «Dushanbe International Tourism Exhibition — DITE-2025» туризм кўргазмаси доирасида мамлакат пойтахтидаги «Куруши Кабир» боғида янги туристлар кўча очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туристическая улица открылась в Душанбе
Фото: Мадибек Джанибеков / Kazinform

Янги маданий-кўнгилочар маскан Тожикистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга қаратилган.

“Мавсумий туристлар кўчаси ҳар куни соат 11:00 дан 22:00 гача ишлайди. Бу ерда маданий дастурлар ташкил этилади, шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари – ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, каштачилик, кулолчилик ва тўқувчилик маҳсулотлари, рангтасвир ва майда буюмлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади”, – деди Душанбе туризмни ривожлантириш бошқармаси.

Туристическая улица открылась в Душанбе
Фото: Мадибек Джанибеков / Kazinform

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари бир ой давомида миллий таомлардан татиб кўришлари, турли спорт ва интеллектуал ўйинлар, кўрик-танлов ва викториналар, цирк ва театр томошаларида иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, махсус безатилган майдонларда миллий либослар кийиб, эсдалик суратларга тушиш имконияти ҳам мавжуд.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус келажакда Душанбе шаҳрида доимий туристик кўчани яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Аввал Душанбеда Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Дастурга сўнгги йилларда маҳаллий режиссёрлар томонидан суратга олинган энг яхши асарлар киритилган.

Сўнгги хабарлар