Дуров ҳибсга олингандан кейин Telegram рейтинги кўтарилди

Телеграм
Фото: Рixabay

ASTANA. Kazinform – Теlegram асосчиси, россиялик тадбиркор Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши компания иловасининг юклаб олишлар сонини оширди. Бу ҳақда Тhe Sun хабар берди.

Нашрга кўра, Теlegram АҚШнинг энг яхши мобиль иловалари (ўйинлар бундан мустасно) рейтингида 18-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Бу АҚШда камида 2023 йил 1 январдан бери энг юқори рейтинг.

Шунингдек, Теlegram АҚШда фойдаланилувчи ижтимоий тармоқлар рейтингида 2-ўринни эгаллади.

Францияда Теlegram App Store дўконида “Ижтимоий тармоқлар” йўналишида биринчи ўринга кўтарилди ва барча турдаги иловалар орасида учинчи энг оммабоп илова бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди.

Суд Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди.

Франция президенти Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан ўз фикрини билдирди.

Павел Дуровга 12 хил айблов қўйилди.

Сўнгги хабарлар
telegram