Франция президенти Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан ўз фикрини билдирди
PARIS. Кazinform – Франция президенти Эммануэль Макрон Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди, унинг айтишича, бу “сиёсий қарор” эмас. Дуров ҳамон ҳибсда.
«Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сўз ва мулоқот, инновация ва тадбиркорликга эркинлик берди. Шундай бўлиб қолади”, – деб ёзди Макрон X ижтимоий тармоғида.
25 августга ўтар кечаси Дуров Францияда қўлга олингани маълум бўлди. Франция ОАВларининг ёзишича, Дуров Бокудан шахсий самолётда келган Ле-Бурже аэропортида қўлга олинган.
“Қонун устуворлигида, ижтимоий тармоқларда, реал ҳаётда бўлгани каби, фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган доирада эркинликлар амалга оширилмоқда. Францияда Telegram раҳбарининг ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди. Бу сиёсий қарор эмас. Қарорни судьялар қабул қилади”, – дея қўшимча қилди Франция президенти.
Telegram асосчиси Россия фуқаролиги билан бир қаторда Франция фуқаролигига ҳам эга. Шунингдек, у Сент-Китс ва Невис орол давлати ҳамда Telegram бош қароргоҳи жойлашган БАА фуқароси экани хабар қилинган.
Франциянинг TF1 телеканали хабарига кўра, Дуров Францияда қидирув эълон қилинганидан сўнг, у маълум муддат мамлакатга боришдан бош тортган. Унинг бу сафар Францияга нима учун боргани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Telegram Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берган эди.
Суд Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди.