Теlegram Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан баёнот берди

Telegram
Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — Теlegram мессенжерининг расмий аккаунтида илк бор компания асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берилди.

“Тelegram Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга қатъий риоя қилади — унинг модерацияси саноат стандартларига жавоб беради ва доимий равишда такомиллаштирилади. Теlegram раҳбари Павел Дуровнинг мамлакатдан яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европага саёҳат қилади. Ушбу тармоқ ёки унинг эгаси платформадан суиистеъмол қилганлар учун жавобгар, дейиш бемаънилик”, — дейилади расмий саҳифада.

Компания маълумотларига кўра, дунё бўйлаб деярли миллиард фойдаланувчи Теlegramдан алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланади.

“Биз бу вазият имкон қадар тезроқ ҳал қилинишини кутамиз. Теlegram сиз билан”, - дейилади компания баёнотида.

Франция прокуратураси ушбу иш бўйича тўлиқ маълумот 26 август, душанба куни тақдим этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Париж яқинидаги Ле Бурже аэропортида Теlegram асосчиси, россиялик миллиардер Павел Дуров қўлга олинган эди. Унинг ёнида cевгилиси ва тансоқчиси бор бўлган.

Маҳаллий телеканал хабарига кўра, Дуров аввалроқ Францияда қидирувдагилар рўйхатида бўлган.

Айрим оммавий ахборот воситалари унинг айбловлар бўйича 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Павел Дуров 2021 йилдан бери Франция фуқароси. Бироқ, сўнгги йилларда у асосан Бирлашган Араб Амирликларида яшаган.

Сўнгги хабарлар
telegram