Дунёда биринчи марта жигар саратонининг охирги босқичидаги бемор омон қолди

Гонконг университети шифокорлари дунёда биринчи бўлиб жигар саратонининг охирги босқичидаги беморни қутқариб қолишди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Дунёда биринчи марта жигар саратонининг охирги босқичидаги бемор омон қолди
Фото: pixabay.com

Standard газетасининг ёзишича, эркакда ушбу касалликнинг охирги, тўртинчи босқичи 2022 йилнинг ноябрида аниқланган. Унинг жигарида 18,2 см ўлчамдаги ўсимта топилган ва метастазлар яқин атрофдаги томирларга ўтиб кетган. Бундан ташқари, ўткир цирроз туфайли у мунтазам равишда касалхонага боришга мажбур бўлди.

Шифокорлар ўсимтани жарроҳлик учун мос бўлган ҳажмгача кичрайтириш, сўнгра венада қон тромби пайдо бўлишининг олдини олиш учун дастлаб олти ой давомида махсус терапиядан фойдаланганлар. Август ойида унга ўғлининг жигарининг бир қисмини алмаштириш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказилди.

Тиббиёт муассасасида узоқ давом этган кузатувдан сўнг эркак касалхонадан чиқарилди: ҳозирда саратоннинг биринчи босқичига тегишли 1,5 см ўсимта мавжуд, олинган намуналар эса саратоннинг шаклланиш жараёни йўқлигини кўрсатди. Бу ўсимтани камайтириш ва трансплантация қилиш орқали ривожланган жигар саратонини муваффақиятли даволашнинг дунёдаги биринчи ҳодисаси.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, айни пайтда худди шундай ташхисга эга 100 нафар бемор даволанмоқда, терапия натижасида саратон ҳужайраларининг 40 фоизи бутунлай йўқ қилинган, 10 фоиздан ортиғи эса жигар трансплантацияси операциясини ўтказиши мумкин.

Шифокорлар энди Гонконг ҳукуматидан даволаниш усулини соддалаштириш ва зарур дори-дармонларни субсидиялашни сўрамоқда.

Сўнгги хабарлар