Дунёдаги энг йирик вакциналар ишлаб чиқарувчи компания «Спутник V» ишлаб чиқаради.

LION. Kazinform - Дунёдаги энг йирик вакциналар ишлаб чиқарувчи компания йилига 300 миллион дозагача «Спутник V» ишлаб чиқаради. Қон зардоби институти (Ҳиндистон) томонидан сентябр ойида катта ҳажмдаги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига асосланиб.
None
None

Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси маълум қилди. Улар маҳсулотни нафақат Ҳиндистонга, балки бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқдалар.

Ҳиндистон Қон зардоби институти ҳозирда «Ковишилд» номи билан танилган «Оксфорд-Астразенека» вакцинасини яратиш билан шуғулланади.

«Бундай ҳамкорлик «Спутник V» нинг дунёда кўрсатган ажойиб натижасиини янги босқичга кўтаради. Бу ишончнинг ўта муҳим кўринишидир. «Спутник V» ни кенг миқёсда ишлаб чиқариш - бу Ковид билан биргаликдаги курашимизнинг асосий элементи«, деди Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев.

Ҳиндистон шу йил май ойидан бошлаб «Спутник V» ишлаб чиқаришнинг йирик марказига айланди: Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси бир нечта компаниялар билан шартномалар тузди.

«Спутник V» дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида тасдиқланган, аммо уларнинг аксарияти дастлаб эмлашни хоҳламаган.

Ушбу препаратни ишлаб чиқариш Россиядан ташқаридаги 9 мамлакатда бошланди.

Шу муносабат билан Россия жамғармаси раҳбарияти сентябр-октябр ойларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказиши мумкинлигига умид билдирди.

Ҳозирга қадар на Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва на Европа регулятори Россия вакцинасини тан олмаган.

Сўнгги хабарлар
telegram