19:31, 01 Июнь 2022 | GMT +5
Дунёда ҳар йили ўн миллионлаб одамлар экологик қочқинга айланади
NUR-SULTAN. Кazinform - Зилзилалар, бўронлар, қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар нафақат инсоний йўқотиш ва оқибатларга олиб келади, балки қочқинларнинг оммавий оқимига ҳам сабаб бўлмоқда. Биргина 2020 йилда табиий офатлар туфайли 30 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланди, дея хабар беради Кazinform БМТ ахборот сайтига таяниб.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, экстремал об-ҳаво ҳодисалари тез-тез учраб, уларнинг оқибатлари ҳалокатли бўлиб бормоқда. Бу, айниқса, кичик орол давлатлари ва маҳаллий халқлар орасида экологик қочқинлар сони ортиб боришини англатади.
Йиғилиш иштирокчилари табиий офатларнинг оғир оқибатларини юмшатиш йўллари, жабрланганларни бошпана билан таъминлаш механизмларини муҳокама қилди. Тинч океанидаги баъзи орол давлатлари табиий офатларга қарши эркин ҳаракатланиш бўйича келишувларга эга.
Йиғилишда табиий офатлар туфайли ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган фуқароларнинг муаммоларини чуқурроқ англаш, уларга кўмаклашиш мақсадида давлат органларига «оғзаки» кўрсатмалар берилди.