Дунёда ҳар олти одамдан бири бепуштликдан азият чекмоқда – ЖССТ
ЖССТнинг янги ҳисоботига кўра, бепуштлик барча мамлакатлар ва минтақаларда асосий соғлиқни сақлаш муаммосига айланган. У билан касалланиш юқори, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда бир хил даражада экани қайд этилган.
Муаммонинг катталигига қарамай, бепуштликнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш, шу жумладан ин витро уруғлантириш каби ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қимматлиги ва чекланганлиги туфайли бундай хизматлар кўпчилик учун имконсиз бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда кўплаб мамлакатларда бепуштликни даволаш одамларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда, бу эса катта харажат ҳисобланади.
Бой мамлакатлардаги одамлар билан солиштирганда, камбағал мамлакатлардаги одамлар ўз даромадларининг катта қисмини бепуштликни даволашга сарфлашади.
Бундай катта харажатларни ўз зиммасига олиш зарурати уларни даволанишга тўсқинлик қилади ёки аксинча, тиббий ёрдамга мурожаат қилиш натижасида уларни камбағал қилади.
ЖССТ ҳисоботи 1990-2021 йилларда ўтказилган 100 дан ортиқ тадқиқотларга асосланган.
Фото: Unsplash/Jan Antonin