Дунёда ҳалокатли геосиёсий бўрон бошланди - Қасим-Жомарт Тоқаев

NUR-SULTAN. Kazinform – Янги Қозоғистонда «турлича қарашлар, ягона халқ» ғоясига амал қилишимиз керак. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида замонавий дунёнинг таҳликали чақириқларига тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳозирда сайёрамизда ҳалокатли геосиёсий бўрон бошланди. Бинобарин, биз давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, халқимизнинг туб манфаатларини таъминлашга қаратилган стратегик йўналишга амал қилишимиз керак. Бу энг муҳим вазифадир. Асосий бойлигимиз – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизни тубдан ўзгартиришга эътибор қаратишимиз керак. Бу бизнинг келажак авлод олдидаги муқаддас бурчимиздир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент ўз нутқида ҳозир арзимаган сабабга кўра митинглар уюштириш, шубҳали қарорлар талаб қилиш, қаътий талаблар қўйиш вақти эмаслигини таъкидлади.

«Январ ойидаги фожиали воқеалар мамлакатимиз обрўсига жиддий путур етказди. Тан олиш керак. Ноқонуний сиёсий ислоҳотлар давлатнинг заифлашишига, унинг суверенитети ва яхлитлигига жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунга дунё тарихида яқин ва аниқ мисоллар кўп: баъзи давлатлар ўз ҳудудларининг катта қисмини йўқотди, тартибсизлик ва анархияга ботиб кетди. Янги Қозоғистонни яратиш йўналиши мамлакат тараққиёти парадигмасини ўзгартиришга қаратилган. Биз ҳар бир қадамни ўйлаб, белгиланган йўлдан борамиз. «Янги Қозоғистонда биз «турли қарашлар, бироқ ягона халқ» ғоясига амал қилишимиз керак», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар