11:08, 14 Сентябрь 2022 | GMT +5
Дунёда адолатли жамият барпо этиш барчамизнинг умумий вазифамиздир - ҚР Президенти
NUR-SULTAN. Kazinform – Пандемиядан кейинги дунёда адолатли жамият барпо этиш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқлар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлаш, пандемиядан кейинги дунёда адолатли жамият барпо этиш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Бу борада очиқ мулоқотни йўлга қўйиш жуда муҳим. Дин етакчиларининг VII съезди янги ғояларга йўл очиб, барчамизни юксак марраларга олиб чиқишига ишонаман. Бизнинг манфаатларимиз ва ниятларимиз бир. Барчамиз тинч ва фаровон келажак сари қадам ташлашни хоҳлаймиз. Бу эзгу мақсадга биргаликда эришайлик. Съезд ишига муваффақиятлар тилайман. Дуоларингиз қабул бўлсин», - деди ҚР Президенти Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездининг очилишида сўзлаган нутқида.
Муаллиф: Марлан Жиембай