Дунёда 10 йил ичида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - CОVID -19 пандемияси силга қарши курашда эришилган ютуқларга путур етказди: охирги ўн йил ичида биринчи марта касалликдан ўлим ҳоллари кўпайган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилган, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот хизматига таяниб.

2020 йилда касалликларнинг сони ўтган йилга нисбатан камайди, беморлар сони камайди, лекин ўлим сони ошди. Бу ҳолат пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар билан изоҳланади, яъни одамларда синовдан ўтиш ва тиббий ёрдам олиш имконияти бўлмаган.

«Ҳисобот соғлиқни сақлаш хизматининг узилиши йиллар давомида силга қарши курашда олдинга силжишимизга путур етказади деган шубҳаларимизни тасдиқлайди. Бу бизни тез ҳаракат қилишга, сармоя киритишга ва инновацион ёндашувларни жорий қилишга ундайдиган жуда безовта қилувчи янгилик. Бу одамларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилишдаги камчиликларни бартараф этишнинг ягона йўли «, - деди доктор Тедрос Гебрейесус.

2020 йилда ушбу касалликдан вафот этганлар сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 ва 2022 йилларда бу кўрсаткич анча юқори бўлади.


Сўнгги хабарлар
telegram