Дубайдаги EXPO кўргазмасининг Қозоғистон павильони миллионинчи меҳмонни кутиб олди

DUBAY. Кazinform - Бугун Дубайдаги EХPО 2020 Дубай Бутунжаҳон кўргазмасидаги Қозоғистон Республикаси Миллий павильони ўзининг миллионинчи меҳмонини кутиб олди. Бу ҳақда Кazinform «QazExpoKongress» МК матбуот хизматига таяниб таяниб хабар беради.
None
None

Қозоғистон павильонининг 1 миллионинчи меҳмони дубайлик 38 ёшли тадбиркор Маҳмуд Ал Бурай бўлди. Қозоғистонга икки марта бепул саёҳат қилиш сертификати билан тақдирланди. Авиачипталарни Аir Astana тақдим этади, турни эса «Кazakh Tourism» миллий компанияси ташкил этади.

Маҳмуд ал-Бурайнинг сўзларига кўра, у илгари ҳеч қачон Қозоғистонда бўлмаган. Шу боис ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилади.


«Дўстларим Қозоғистон павильонига боришни маслаҳат беришди. Улар бу EХPОдаги энг яхши павильонлардан бири эканлигини айтишди. Мен ҳеч қачон Қозоғистонда бўлмаганман, шунинг учун павильон мазмуни менда катта таассурот қолдирди. Менга, айниқса, жуда ҳиссий ва ажойиб бўлган робот қўл кўргазмаси ёқди. Павильон олдида чиқиш қилган миллий оркестр эса ажойиб асарлар ижроси билан катта таассурот қолдирди. Мамлакатларингизга саёҳат қилиш имкониятидан жуда хурсандман», - деди Ал Бурай.

Бир миллионинчи меҳмонни Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Қозоғистон Республикасининг БААдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мадияр Менилбеков, EХPО 2020 халқаро иштирокчилари бўйича раиси ўринбосари, Дубай миллий бўлими раҳбари Омар Шеҳаде, Қозоғистон Республикасини EХPО 2020 кўргазмасида Дубай комиссари Аллен Шайжунусов табриклади.


Эслатиб ўтамиз, EХPО 2020 кўргазмаси 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 31 мартгача Дубайда бўлиб ўтади ва Яқин Шарқдаги илк EХPО кўргазмаси бўлади. Кўргазманинг мавзуси «Ақлни бирлаштириб, келажакни яратиш». EХPО 2020 Dubay ташкилий қўмитаси маълумотларига кўра, 15 феврал ҳолатига мувофиқ кўргазмага 13,5 миллион киши ташриф буюрган. Миллий павильонга кунига ўртача 8000 киши ташриф буюради.

Мазкур кўргазмада Қозоғистон павильони «Дунё тасвири» арт лойиҳаси билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани ҳақида ёзган эдик.

«Дунё тасвири» картинасини мўйқалам ва бўёқлар ёрдамида чизиш учун бутун дунёдан одамлар павильонга келишди. Картинанинг ўлчами сайёрамизнинг қисқартирилган жисмоний параметрларининг узунлиги ва кенглигига мос келади.


Сўнгги хабарлар