Дубайдаги Бурж ал-Араб меҳмонхонаси вақтинча ёпилади

ASTANА. Каzinform – "Бурж ал-Араб" меҳмонхонаси ўзининг биринчи йирик таъмиридан ўтади.

Бурж ал-Араб
Фото: Gulf news

БАА рамзига айланган ушбу беш юлдузли ҳашаматли меҳмонхона очилганидан бери биринчи марта таъмирланади. Таъмирлаш ишлари 18 ой давомида босқичма-босқич амалга оширилади.

Jumeirah Group бош директори Томас Мейернинг сўзларига кўра, сўнгги 27 йил ичида меҳмонхона юқори даражадаги хизмат кўрсатишни сақлаб қолди ва дунёдаги энг яхши меҳмонхоналар қаторидан жой олди.

– Янги таъмирлаш дастури "Бурж ал-Араб" тарихида яна бир муҳим босқични очади, – деди у Gulf News нашрига.

Лойиҳага француз меъмори Тристан Оэр раҳбарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги бадавлат чет элликлар Швейцарияга кўчиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар