Dubai EXPO 2020: Қозоғистон павильони Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

«Дунё картинаси» арт-лойиҳаси полотно – Ер сайёрасининг прототипи бўлиб, унда мўйқалам ва бўёқлар ёрдамида бутун дунёдан павильонга ташриф буюрувчилар ўз изларини қолдирган. Полотнонинг ўлчами сайёрамизнинг қисқарган жисмоний параметрларига мос келади.
Расмнинг асосий ғояси Dubai EXPО 2020нинг «Ақлларни боғлаш, келажакни яратиш» мавзусига мос келади. Арт лойиҳадан мақсад сайёрамизда яшовчи одамларни миллий павильон ҳудудида жойлашган битта санъат асарида бирлаштиришдан иборат. Расмда тинчлик, бирлик, тотувлик ва дўстлик каби қадриятлар тимсоли мавжуд. Лойиҳа Қозоғистоннинг DPARTNERS компанияси томонидан ташкил этилган.
Бугунги кунга қадар дунёнинг 193 мамлакатидан келган 1900 дан ортиқ ташриф буюрувчилар ва павильон меҳмонлари расмда ўзларининг «из»ларини қолдиришган. Улар орасида Голливуд актрисаси Бай Линг, америкалик профессионал боксчи Рой Жонс, режиссёр Тимур Бекмамбетов, россиялик хонанда Валерия, қозоғистонлик профессионал велоспортчи Александр Винокуров ва бошқа жаҳон юлдузлари бор.
Арт лойиҳа чўтка билан бўяш ва уни занжир бўйлаб ўтказган энг кўп одамлар учун Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатига сазовор бўлди.
