Доминикан турнирида Дмитрий Попко рақибидан устун келди

Попко
Фото: dmitrypopko/Instagram

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунё рейтингида 187-ўринни эгаллаб турган Дмитрий Попко Санто-Домингода (Доминикан) челленжер турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди.

Д.Попко биринчи даврада дунёнинг 292-ракеткаси америкалик Тай-Сон Квятковски билан маҳорат кўрсатди.

Биринчи партияда қозоғистонлик теннисчи 6:1 ҳисобини қайд этган бўлса, иккинчи сетда ҳам унинг устунлиги яққол кўринди - 6:2.

Атиги 56 дақиқа давом этган мусобақада Попко 8 та эйс амалга оширди ва 11 та брейк-пойнтнинг 5 тасидан фойдаланди. Квятковски 4 эйс, 1 брейк (6 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Дмитрий Попко чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 100-ракеткаси босниялик Дамир Джумхур ёки яна бир америкалик, 514-ўринни эгаллаб турган Кэннон Кингсли билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Кукушкин АҚШдаги мусобақанинг иккинчи босқичига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram