Михаил Кукушкин АҚШдаги мусобақанинг иккинчи босқичига чиқди

АҚШ
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 121-ракеткаси Михаил Кукушкин Кэри (АҚШ) челленжер турнирининг 1/8 финалига чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 900-ўринни эгаллаб турган 19 ёшли америкалик Купер Уильямсга қарши ўтказди.

Биринчи партияда майдон эгаси маҳорат кўрсатди - 7:5. Бироқ, шундан сўнг Кукушкин кэмбек қилишга муваффақ бўлди - 6:4, 6:4.

Икки ярим соат давом этган беллашувда қозоғистонлик спортчи олтита брейк-пойнтдан тўрттасини ва учта эйсни фойдаланди. Уильямс 8 та эйс ва 3 та брейк билан ажралиб турди.

Михаил Кукушкин чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 99-ракеткаси россиялик Аслан Карацев билан куч синашади.

Мусобақа 17 август куни якунланади.

Сўнгги хабарлар
telegram