16:38, 24 Март 2022 | GMT +5
Доллар курси Қозоғистонда бирданига 10 тенгега арзонлашди
ALMATY. Kazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси кескин қадрсизланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд биржасидаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 9,93 тенгега пасайган.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 495,43 тенгени ташкил қилмоқда.
Миллий банкнинг 24 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 505,22 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 492 тенге, сотиб олиш 496 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 490 ва 496 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова