Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

доллар
Фото: freepik.com

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 502,46 тенгени, сотиш курси эса 506,71 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 523,77 тенгедан сотиб олиниб, 530,26 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,37 тенгедан сотиб олиниб, 5,48 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 502,48 тенгедан сотиб олиниб, 508,49 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 522,62 тенгедан сотиб олиб, 529,62 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,44 тенгедан сотиб олиб, 5,54 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 503,61 тенге, 1 евро – 524,96 тенге, 1 рубль – 5,58 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 5,21 тенгега ошиб, 503,61 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар