Дмитрий Попко Колумбиядаги турнирнинг 1/8 финалига йўлланма олди

Попко
Фото: olympic.kz

ASTANA. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 187-ракеткаси Дмитри Попко Богота (Колумбия) шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирини ғалаба билан бошлади.

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик спортчи илк учрашувини дунё рейтингида 469-ўринни эгаллаб турган америкалик Харрисон Адамсга қарши ўтказди.

Биринчи партияда Попко 7:5, иккинчисида Адамс 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Попко ғалаба қозонди – 6:3.

Икки соат 14 дақиқа давом этган шиддатли баҳсларда қозоғистонлик теннисчи 8 эйс билан бирга 11 брейк-пойнтдан учтасини қайд этди. Адамс 4 та эйс, 2 та брейк (6 брейк) билан ажралиб турди.

Дмитрий Попко чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 307-ракеткаси, британиялик Жей Кларк билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев АҚШдаги мусобақалар сериясини муваффақиятли бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram