Бейбит Жуқаев АҚШдаги мусобақалар сериясини муваффақиятли бошлади

Жұқаев
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи, дунё рейтингида 220-ўринни эгаллаб турган Бейбит Жуқаев Линкольн (АҚШ) челленджертурнирининг 1/8 финалига чиқди.

Б.Жуқаев дастлабки баҳсда жаҳон рейтингида 1472-ўринни эгаллаб турган янги зеландиялик Антон Шепдан устун келди.

Бейбит 1 соат 38 дақиқа давом этган баҳсда 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди. У 7 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтдан 5 тасини ишлатди. Шеп 1 та эйс, 2 та брейк (5 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Бейбит Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 134-ракеткасидан бири хитойлик Бу Юньчаокэтэ ёки рейтингда 229-ўринни эгаллаган британиялик Лиам Броди билан куч синашади.

Б.Жуқаев Уимблдон саралаш мусобақасидан бери кортга чиқмаганди.

Яна бир қозоғистонлик, дунёнинг 181-ракеткаси Денис Евсеев кутилмаганда рейтингнинг 1017-поғонасида жойлашган америкалик Купер Уильямстанга ютқазиб қўйди - 6:7 (3:7), 5:7.

Линкольн пойгаси 11 август куни якунланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram