Дмитрий Попко Колумбиядаги мусобақанинг чорак финалига чиқди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 187-ракеткаси Дмитри Попко Богота (Колумбия) шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирининг чорак финалига чиқди.
Д. Попко мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилди. Попко иккинчи босқичда жаҳон рейтингида 307-ўринни эгаллаб турган британиялик Жей Кларк билан тўқнаш келди.
Дастлабки партияда қозоғистонлик теннисчи 6:2 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи сетда 5:2 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, ўз геймини бой берди. Аммо учрашувни ғалаба билан якунлади — 6:4.
Бир ярим соатдан кўпроқ давом этган ўйинда Попко олтита эйс билан бирга 16 та брейк-пойнтнинг атиги тўрттасини ишлатди. Кларк 1 та эйс, 1 та брейк (4 та брейк) билан чекланди.
Дмитрий Попконинг чорак финалдаги рақиби кейинроқ аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 нафар қозоғистонлик ёш теннисчи Ролан Гаррос учун саралаш баҳсларида илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.