Динмухамед Райимқулов фристайл-акробатика бўйича жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Фристайл-акробатика бўйича Қозоғистон терма жамоаси спортчиси Динмухамед Райимқулов Алмати шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Olympic.kz.
Спортчи 97,11 балл тўплади ва учинчи оралиқ натижа билан якуний олтиликка кирди. Худди шу ҳисобни канадалик Эллиот Бюрегар саралаш босқичида қўлга киритди. Саралашдан кейин эса хитойлик спортчи Юйхэн Ян етакчи бўлди - 101,79 балл.
Якуний чиқишда Динмухамед 104,52 балл тўплади ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.
Иккинчи ўринни хитойлик Юйхэн Ян (101,79), бронза медалини эса яна бир хитойлик спортчи Чжичен Ян (94,82) эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ушбу спорт турида илк бор олтин медални қўлга киритди.
Бунгача Қозоғистон терма жамоаси фристайл-могул бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини учта медал билан якунлагани ҳақида ёзган эдик.