Димаш Лондонда мухлислар билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Лондондаги мухлислар Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген билан учрашиш учун навбатда туришди.

Очередь выстроилась в Лондоне на фан-встречу с Димашем Кудайбергеном
Фото: Видеодан скриншот

Қозоғистонлик хонанда Лара Фабианнинг концертида махсус меҳмон сифатида иштирок этди ва эртаси куни ўз мухлислари билан учрашади. Учрашув Лондондаги Hilton London Wembley меҳмонхонасининг Grand Ballroom залида бўлиб ўтади.

Димаш Құдайберген Лара Фабианның Лондондағы концертіне арнайы қонақ ретінде өнер көрсетті
Фото: dimashnews.com

“Мен бир асрдан бери Димашга мухлислик қилганга ўхшайман. Мен уни бутун қалбим билан севаман. У бизни ўзига жалб қилади! Бу дунёдаги энг яхши овоз ва дунёни ўзгартирадиган одам. Биз ундан чексиз миннатдормиз”, – деди калифорниялик Димаш мухлиси Глория Макюн.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Димаш Лара Фабианнинг Лондондаги концертида махсус меҳмон сифатида иштирок этган эди. Шоу Буюк Британиядаги энг йирик ареналардан бири - OVO Arena Wembley саҳнасида бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар