09:06, 23 Июль 2025 | GMT +5
Димаш Қудайберген Қирғизистон халқ артисти унвонини олди
ASTANA. Kazinform – 22 июль куни Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳридаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари марказий ипподромида “Мейкин Азия” IV халқаро мусиқа фестивалининг тантанали якун маросими бўлиб ўтди.

Фестивальнинг ёпилиш маросимида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров фармонига мувофиқ, Қозоғистон халқ артисти, хонанда ва композитор Димаш Қудайбергеновга “Қирғиз Республикасининг халқ артисти” фахрий унвони топширилди.

Мукофотни Димашга Қирғиз Республикаси маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев иштирокида Давлат котиби Марат Иманқулов топширди.
