15:39, 13 Апрель 2026 | GMT +5
Димаш Қудайберген Хитойда продюсер сифатидаги биринчи мукофотини олди
ASTANA. Kazinform - 11апрелда Хитойнинг Макао шаҳрида бўлиб ўтган Weibo Gala тадбирида қозоғистонлик қўшиқчи ва бастакор Димаш Қудайберген продюсер сифатидаги биринчи мукофотини олди, деб хабар берди Kazinform Dimash newsга таяниб.
Димаш Қудайберген ушбу ютуқни ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари билан баҳам кўрди.
"Дўстлар, салом! Бугун биз ўзгача оқшомга гувоҳ бўлдик! Ушбу мукофотни Макаодаги Weibo Gala деб номланган ажойиб тадбирда олдик — бу биз учун катта шараф ва қувонч. Барчангизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу мукофот мен учун айниқса қадрли. Илгари турли мамлакатларда қўшиқчи сифатида мукофотларга сазовор бўлганман ва бу менинг продюсер сифатидаги биринчи мукофотим", - деди Димаш.
