09:39, 27 Декабрь 2019 | GMT +6
Димаш Қудайберген Хитойда энг яхши ҳонанда деб тан олинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таниқли ҳонанда Димаш Қудайберген Хитойнинг «Internet Bull Ears awards 2019» мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Internet Bull Ears awards-2019. Хитой. Пекин. Хитой соврини учун катта рахмат. Йилнинг энг яхши ҳонандаси мукофотини олиш катта бахт. Барча мухлисларимга, ташкилотчиларга ва Хитойдаги жамоамга миннатдорчилик билдираман», - деб ёзди ҳонанда Instagram саҳифасида.
Бунгача Димаш Қудайберген Россияда «Йилнинг энг яхши ҳонандаси» деб тан олинганди. Румыниядаги мухлислари эса унинг концертини ташкил қилишни хоҳлашларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайберген Италияда фэнтези жанридаги фильмнинг саундтрекики ижро этади. Қўшиқ 2020 йил март ойида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи