Димаш «Ипак йўли» халқаро кинофестивалида қўшиқ куйлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Димаш Қудайберген Хитойнинг Фучжоу шаҳрида «Ипак йўли» халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросимида қўшиқ куйлади. Бу ҳақда Kazinform мухбири Dimashnews сайтига асосланиб хабар беради.

Димаш Хитойдаги тадбирда россиялик бастакор Игор Крутойнинг «Мен сени соғиндим» қўшиғини куйлади. Мухлислар қўшиқни Хитойнинг CCTV6 миллий телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишди. Шунингдек, Димаш таниқли хитойлик хонанда Чан Шилэй билан дуэт куйлади ва «Heaven and Earth» қўшиғини ижро этди.

«Ипак йўли» халқаро кинофестивали 2014 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу гал анъанавий қизил гиламда киноижодкорлар Хуан Цзяньсинь ва Гуань Ху, ёзувчи Лю Чжэньюнь, кинопродюсер Марко Мюллер, актрисалар Юй Нань ва Лян Цзин, актёр Гонг Цзюнь ва қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген ўтди.

Тадбирдан сўнг Димаш Хитой телеканалларидан бирига интервью бериб, Шамши Қалдаяковнинг «Аним сен един» қўшиғидан куйлади», - деб ёзади Dimashnews.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар