Диас Жиренбаев Жаҳон чемпионатида дебют қилди

ASTANA. Kazinform - Чехия пойтахти Прагада эркаклар ўртасидаги фигурали учиш бўйича қисқа дастур бўлиб ўтди.

Диас Жиренбаев
Фото: Спорт және дене шынықтыру істері комитеті

Қозоғистонни биринчи марта жаҳон мусобақада 22 ёшли Диас Жиренбаев ҳимоя қилди ва 59,34 балл тўплади. Шу тариқа ҳамюртимиз мусобақасини якунлади.

Милан Олимпиадаси чемпиони Михаил Шайдоров бу йилги Жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилди.

Қисқа дастур натижалари:

1-ўрин. Илья Малинин (АҚШ) - 111,29 балл

2-ўрин. Адам Сяо Хим Фа (Франция) - 101,85 балл

3-ўрин. Александр Селевко (Эстония) - 96,49 балл

Энди, 27 мартда аёллар ўртасидаги мусобақада Софья Самоделкина ҳал қилувчи эркин дастурда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Софья Самоделкина Жаҳон чемпионатининг эркин дастурига йўлланма олган эди.

Сўнгги хабарлар