10:12, 18 Март 2024 | GMT +5
Диас Жиренбаев - фигурали учиш бўйича Люксембург турнири ғолиби
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик Диас Жиренбаев Люксембургда фигурали учиш бўйича Coupe du Printemps халқаро турнирида ғолиб чиқди.

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, Диас икки дастур натижаларига кўра 211,76 балл тўплаган.
Бу унинг спортдаги рекордидир. Бунгача 20 ёшли Д.Жиренбаев 2024 йили Хитойда бўлиб ўтган Тўрт қитъа чемпионатида 195,88 балл билан энг юқори балл тўплаган эди.
Люксембургдаги мусобақада франциялик Корентин Спинар (190,50 балл) кумуш медални қўлга киритган бўлса, кучли учликка испаниялик Пабло Гарсия (178,38) якун ясади.
Ушбу мусобақада 23 давлатдан жами 115 нафар спортчи иштирок этди.