Депортация қилинган ўзбек муҳожирлари ватанига қайтиш харажатларини тўлашлари шарт
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ҳукумати депортация қилинган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан кўриладиган чоралар тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Миграция агентлиги маълумотларига кўра, ҳужжат ҳукумат томонидан бошқа давлатга хизмат фаолияти учун юборилган ва кейинчалик ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун депортация қилинган шахсларга нисбатан тартибларни ўз ичига олади.
Агар муҳожирни ватанига қайтариш харажатларини агентлик тўласа, фуқаро Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳаражатларини ўз чўнтагидан қоплаши керак. Шунингдек, уни бошқа давлатга ишлашга юбориш учун Миграция жамғармасидан олинган субсидия тўлиқ ҳажмда давлатга қайтарилиши керак.
Қонуний талабларга риоя қилмасдан мамлакатга депортация қилинган ўзбекистонликлар ривожланган давлатлар учун 1 йил муддатга талаб қилинадиган ишчи кучи танлаш дастурида қатнаша олмайди.