Деметриус Андраде қозоқ боксчиси билан жанг қилишдан бош тортса, чемпионлик унвонидан айрилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Деметриус Андраде қозоғистонлик Жанибек Алимханули билан жанг қилишдан бош тортса, Жаҳон бокс ташкилоти томонидан жазоланиши мумкин, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Бугун WBO икки боксчи ўртасидаги жангни 15 январь куни ташкилотнинг Пуэрто-Рикодаги штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган промоутер савдосига қўйди. Олдинроқ томонларга музокаралар олиб бориш учун 20 кун муҳлат берилган эди.

Badlefthook.com сайтининг ёзишича, агар Андраде Алимханули билан жанг қилишдан бош тортса, WBO уни чемпионлик унвонидан маҳрум қилиши ва камарни бўш деб эълон қилиши ёки Деметриус иштирокисиз «вақтинчалик» чемпионлик учун жанг эълон қилиши мумкин.

Аввалроқ, америкалик промоутер Эдди Хирн боксчига WBC чемпиони Жермалл Чарло билан жанг қилмоқчи эканлигини айтганди.


Сўнгги хабарлар
telegram