«Дельта» штаммидан тўлиқ ҳимоя қилиш учун қанча антитанача керак
Гамалея маркази директори Александр Гинцбургнинг айтишича, тадқиқот Москва соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган. Унда Москванинг 4000 аҳолиси иштирок этди.
«Биз 300 та антитанача (халқаро бирликлар) «дельта»дан тўлиқ ҳимоя қилишини аниқладик. Агар камроқ бўлса, «Спутник Лайт» вакцинаси билан эмлаш керак. Агар «Лайт» вакцинаси натижасида 350-400 антитанача мавжуд бўлса, «Спутник»нинг иккинчи дозаси билан эмлаш керак. Ва агар сизда 500 дан ортиқ бирлик бўлса, унда сиз COVID-19 ни юқтирмайсиз», - деб тушунтирди олим.
Шунингдек, у Россия ва бошқа мамлакатлардаги чеклов чоралари ҳақида гапирди. Россиялик олим коронавирусга қарши бир неча ой ичида қанча одамни эмлаш кераклигини айтди.
«Чекловчи чоралар эмлашдан бошқа ҳеч қандай фойда келтирмайди. Эмланганлар сони бирданига кўпайсагина ёрдам беради. Сергей Собяниннинг айтишича, сўнгги ўн кун ичида эмланганлар сони (кунига) тўрт баравар кўпайган. Бу кўрсаткич ўн баробар ошиши керак. Шундан кейингина инфекцияни бир неча ой ичида енгиш мумкин. Бундан ташқари, эмланганлар ва эмланмаганлар алоҳида сақланиши керак. Антитанача уч юздан ортиқ эга бўлганларни чекламаса ҳам бўлади», - деди Гинцбург.
Муаллиф: Ақбопе Абдрасул