Дельта бутун дунёда COVID-19нинг асосий штаммига айланиб бормоқда - ЖССТ

JENEVA. Kazinform - Ҳиндистонда биринчи бўлиб аниқланган, COVID-19нинг жуда юқумли янги варианти Дельта штамми бутун дунёда доминант вирус турига айланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош тадқиқотчиси Сумья Сваминатан айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform CNBCга асосланиб.
None
None

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Дельта варианти аввалги Буюк Британияда аниқланган Альфа штаммига нисбатан тахминан 60% кўпроқ юқумлидир. Британ штаммининг ўзи 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган дастлабки штаммдан кўра юқумли эди.

ЖССТ чоршанба куни COVID-19нинг ушбу варианти 80 дан ортиқ мамлакатларга тарқалиб, бутун дунёга тарқалиши давомида мутацияга учрашда давом этишини маълум қилди. Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказлари маълумотларига кўра, масалан, ҳозирги кунда бу Қўшма Штатлардаги барча янги ҳолатларнинг 10 фоизини ташкил этади, ўтган ҳафта эса бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил этарди.

Дельта штаммини ўтган ойда ЖССТ «ташвишли» деб эълон қилганди.

ЖССТ расмийларининг айтишича, чоршанба кунги ҳолатга кўра, Дельта варианти янада оғир аломатларни келтириб чиқарганлиги ҳақида хабарлар бор, аммо ушбу маълумотларни тасдиқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар ўтказиш керак.

Сумья Сваминатан жума куни олимлар вируснинг ушбу варианти, шу жумладан унинг коронавирусга қарши эмлашлар самарадорлигига таъсири ҳақида кўпроқ маълумотга муҳтожлигини айтди.

Германиянинг CureVac компанияси шу ҳафта бошида 40 минг киши иштирок этган синовлар натижасини эълон қилди. Унга кўра, янги штаммларнинг пайдо бўлиши коронавирусга қарши вакцина атиги 47% самарали бўлиши мумкин.

Душанба куни Англия жамоатчилик саломатлигини сақлаш хизмати эълон қилган таҳлил шуни кўрсатдики, коронавирусга қарши икки дозали Pfizer-BioNTech ёки AstraZeneca вакциналари самарали бўлиб, у Дельта штаммидан ҳам самарали химоя қилади.

Сўнгги хабарлар