17:46, 09 Декабрь 2021 | GMT +5
Декабрда Қозоғистонда инфляция 0,7% атрофида бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform - Декабр ойида ойлик инфляция даражаси 0,7 ни ташкил қилиши керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг жорий йил якунига қадар инфляция даражасини 8,5 фоизга камайтириш бўйича кўрсатмаларининг бажарилиши натижасида нархларнинг йиллик ўсиши ноябр ойида 8,9 фоиздан 8,7 фоизгача секинлашди. Шуни инобатга олган ҳолда, декабр ойида ойлик инфляция 0,7% бўлиши керак. Шу билан бирга, 5 йил давомида ўртача кўрсаткич 0,8 фоизни ташкил этди», — деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай