Даяна Фидосова парадзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик парадзюдочи Даяна Фидосова Астанадаги Осиё чемпионати ғолиби бўлди. У кўзи ожиз спортчилар ўртасида 57 килограммгача вазн тоифасида баҳсларда иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Парадзюдо федерацияси хабарига таяниб.
None

Умуман олганда, чемпионат давомида Даяна тўрт марта гиламга чиқди ва барча жангларда ғалаба қозонди.

Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Турнир 30 апрелга қадар давом этади.

photo

Сўнгги хабарлар