09:43, 24 Декабрь 2019 | GMT +6
Давлатимиз раҳбари Бош прокурорга бирқатор топшириқлар берди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокурор Ғизат Нурдаулетовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.
Учрашувда Бош прокурор Қозоғистон Президентига назорат органи ишларининг якунлари, юртимиздаги қонун ва ҳуқуқ тартиботи ҳақида маълумот берди. Ғизат Нурдаулетов Қозоғистонда жиноят даражасининг камайганини маълум қилди.
Президентга фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари, шунингдек, жиноятга қарши курашнинг долзарб масалалари ва жиноий жараёнга рақамли технологияларни киритиш ҳақида айтиб берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев жамиятимиздаги барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Давлатимиз раҳбари бирқатор топшириқлар берди.