15:49, 16 Сентябрь 2022 | GMT +5
Давлат тузилмаси тубдан ўзгаради – ҚР Парламенти Мажилиси раиси
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган конституциявий ислоҳот сиёсий тикланишга асос солди. Бу ҳақда Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун биз мамлакатимиз келажагини белгилаб берувчи, давлат тузилмасини янгича шаклда шакллантирадиган жуда муҳим қарор қабул қилдик. Қозоғистон янги сиёсий даврга қадам қўймоқда. Биз биринчи қадамни ташладик. Унгача умумхалқ референдуми йўли билан қабул қилинган конституциявий ислоҳот сиёсий тикланишга замин яратди. Бугунги қарор ўша ислоҳотларга чек қўяди ва мамлакатимизнинг янги сиёсий моделга ўтишига йўл очади»
, — деди Е.Қошанов Парламент палаталарининг қўшма мажилисида.
Шу муносабат билан у мамлакат демократия сари қатъий қадам ташлаганини таъкидлади.
«Давлат тузилмаси тубдан ўзгаради. Шу нуқтаи назардан, биз Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев атрофига тўпланиб, адолатли жамият барпо этамиз, мамлакат бойлигини халққа тенг тақсимлаш учун шароит яратамиз, фуқароларимиз фаровонлигини оширамиз»
, - деди Мажилис раиси.
Аввал хабар қилинганидек, бугун Парламент палаталарининг қўшма мажлисида «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни қабул қилинди.